Ссылки доступа

БМТ Толибон келганидан кейин Афғонистонда қаттиқ очарчилик бўлишини тахмин қилмоқда


Толибон ҳокимият тепасига келиши инқирози туфайли Афғонистонда очликдан азият чекадиганлар сони 14 миллионга етди. Бу ҳақда Reuters агентлигига БМТнинг озиқ-овқат дастури директори Девид Бизли маълум қилди.

Бир неча йиллик қурғоқчилик, можаролар, иқтисодиётнинг ёмонлашуви ва CОВИД-19 пандемияси туфайли Афғонистонни «мукаммал бўрон» кутмоқда, деди Бизли. Гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун сентябргача БМТга камида 200 миллион доллар керак бўлади. Бу вақтга келиб, мамлакат аҳолиси учун озиқ-овқат тугайди ва гуманитар ёрдамга муҳтож афғонлар сони икки баравар кўпаяди.

БМТ АҚШ, Қатар ва Форс кўрфазининг бошқа давлатлари Афғонистонга ёрдам учун зарур бюджет ажратишини умид қилмоқда. Толибон ёрдамга муҳтожларга ёрдам беришини ваъда қилган, дейди Бизли.

Экспертларга кўра, Афғонистонда 36 миллион одам яшайди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида хорижий давлатлар тўрт йил давомида Афғонистонга 12 миллиард долларлик гуманитар ёрдам беришни режалаштирган. Бироқ, кўп давлатлар қўллаб-қувватлаш мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига боғлиқлигини хабар қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Толибон ҳокимиятга келганидан бери жиддий қонунбузарликлар, шу жумладан тинч аҳолини қатл қилиш ва Афғонистон хавфсизлик кучларини таслим қилиш тўғрисида ишончли ҳисоботлар олганини хабар қилди. Толибон ҳар қандай ваҳшийлик ҳақидаги хабарни текширишини айтди.

XS
SM
MD
LG