Ссылки доступа

Токио-2020: Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон илк бронза медалини қўлга киритди


 Ўзбекистон вакили Ислам Асланов илк бронза медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон вакили Ислам Асланов илк бронза медалга сазовор бўлди

Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ислам Асланов 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган финал мусобақасида бронза медални қўлга киритди.

Миллий паралимпия қўмитасининг 25 августда билдиришича, бу паралимпия ўйинларидаги Ўзбекистон делегациясининг илк бронза медали бўлди.

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоасининг 48 нафар спортчиси 8 спорт тури бўйича иштирок этади.

24 августдан 5 сентябргача ўтадиган Паралимпиа ўйинларида жаҳоннинг 162 давлатидан келган 4400 спортчи иштирок этади. Уларнинг орасида қочқинлар терма жамоаси ҳам бор.

Паралимпиадада спортчилар 22 спорт тури бўйича мусобақалашади. Жумладан, илк марта бадминтон ва тхэквондо бўйича мусобақалар ўтказилади.

XS
SM
MD
LG