Ссылки доступа

Толибон афғон аёлларига ишламаслик ва кўчага чиқмасликни маслаҳат беради


Толибон афғон аёлларини ишламасликка ва уйда қолишга ундаган. Бу ҳақда ташкилот вакили Забиҳулла Мужоҳидга асосланиб BBC хабар бермоқда.

«Бизнинг хавфсизлик кучларимиз аёллар билан қандай муносабатда бўлишни, аёллар билан қандай гаплашишни ўрганмаган. Улар бутунлай хавфсиз бўлмагунча ... биз аёллардан уйда қолишни сўраймиз», деди Мужоҳид.

«Бу жуда қисқа муддатли процедура», дея қўшимча қилди у.

Толибон вакили ҳам Кобулдан эвакуация масаласини кўтариб, афғонларни пойтахт аэропортига бормасликка чақирган ва бу ерда тартибсизлик ҳукм сураётганини айтган.

Шунингдек, Мужоҳид АҚШга мурожаат қилиб, Вашингтонни Афғонистондан эмиграцияни «рағбатлантириш»ни тўхтатишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг ўзи иқтидорли фуқароларга муҳтож.

15 августда Толибон Афғонистон пойтахти Кобулга кириб, президент саройини эгаллаб, мамлакат ҳудудини тўлиқ назорат қилганини эълон қилди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этиб, БААга учиб кетди.

Толибон матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид матбуот анжумани ўтказди ва Афғонистонда уларнинг ҳукмронлиги остида ҳаёт қандай бўлишини маълум қилди. У шариат қонунлари жорий этилганини эълон қилди, лекин аёлларга ўқиш ва ишлашга рухсат берилишига ишонтирди. У, шунингдек, Афғонистонни наркотиклардан холи мамлакатга айлантиришга ваъда берди.

Толибон Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача бошқарган. Бу вақтда мамлакатда шариат қонунлари уларнинг энг қаттиқ талқинида кузатилган. 10 ёшдан ошган қизларга ва аёлларга ўқиш, ишлаш ва эр ёки қариндошисиз кўчага чиқиш тақиқланган. Шунингдек, улар бурқа кийишлари керак эди.

XS
SM
MD
LG