Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг билдиришича, 24 августдан 25 августга ўтар кечаси Чироқчи туманидаги “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б., уйига маст ҳолда келиб ўғли билан жанжаллашиб қолади. Жанжал вақтида А.Б., ўғлини темир бўлаги билан бир неча марта уриб, унга тан жароҳатлари етказган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган ўғил 25 август куни соат 3:00ларда вафот этган. Дастлабки суриштирувда марҳум ҳам спиртли ичимлик таъсирида бўлганини аниқлаган.
Маст аҳволда бўлган ўғил калтакланганидан сўнг эрталабгача ҳоқлида қолиб кетган ва ўша ерда жон берган. Оила аъзолари фақат эрталаб унинг жонсиз танасини топишган.
Қўзғатилган жиноят иши доирасида ота қамоққа олинди.