Ссылки доступа

ИШИД Кобул аэропортидаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди


«Исломий давлат» гуруҳи пайшанба куни Кобулда содир бўлган иккита портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Биринчиси халқаро аэропортга кираверишда потлаш юз берди, деб хабар бермоқда CNN АҚШ Мудофаа вазирлигининг икки ходимига таяниб. Иккинчиси Баррон меҳмонхонасида, у ҳам аэропортга яқин. Маълумотни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби тасдиқлади.

Пайшанба куни Кобул халқаро аэропортида содир бўлган иккита портлаш натижасида, охирги маълумотларга кўра, 60 киши ҳалок бўлди. Камида 140 киши жароҳатланган.

Пентагон АҚШнинг 12 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини тасдиқлади. Камида 15 ҳарбий хизматчи яраланган.

Кобулдаги хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари ва гувоҳлар шаҳарнинг турли жойларида яна камида учта портлаш содир бўлгани ҳақида хабар беришмоқда, бироқ улар қурбонларга олиб келганми ёки йўқми номаълум.

Аэропорт четида минглаб афғонистонликлар Кобулдан эвакуация рейсларига чиқмоқчи бўлган. «Бу одамлар хавфсизлик ва эркинликни хоҳлашди. Бу ўта кескин вазиятда мутлақо жирканч ҳужумдир», — деди Германия канцлери Ангела Меркел воқеа ҳақида.

Август ойининг ўрталарида Толибон Афғонистонни ўз қўлига олди. Кобул аэропортидан эвакуация бошланганидан бери Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари мамлакатдан 90 мингга яқин одамни, шу жумладан Толибон репрессияларига дуч келган ўн минглаб афғонларни эвакуация қилди. Россия 25 августда эвакуация рейсларига қўшилди. 31 августга қадар АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этиши кутилмоқда, бу катта эҳтимол билан эвакуация парвозлари тугайди.

XS
SM
MD
LG