Ссылки доступа

“Миллий тикланиш” Алишер Қодиров номзодини президентликка тасдиқлади


Алишер Қодиров сайловда “Миллий қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида қатнашади

“Миллий тикланиш” демократик партиясининг 26 августда ўтган навбатдаги VII қурултойида партия марказий кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Алишер Қодиров президентликка номзод сифатида тасдиқланди.

Қурултойда президентликка номзод Алишер Қодиров делегатларни сайловолди дастури билан таништирар экан, сайловда номзоднинг бош шиори “Миллий қадриятларга таянган тараққиёт!” эканини маълум қилди.

Партия номзоди президент сайловида қатнаша олиши учун эндиликда сайловчиларнинг камида 1 фоизидан овоз йиғилиши ҳамда МСКда номзод ўлароқ рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Ўзбекистонда галдаги президент сайлови 2021 йилнинг 24 октябрига белгиланган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, президентликка номзодларни сиёсий партиялар кўрсатиши лозим.

XS
SM
MD
LG