Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти сайлов тўғрисидаги қонунни имзолади


Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон Президенти ва парламент депутатларини сайлаш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга имзо чекди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, Қирғизистон парламенти (Жўқорғи Кенгеси) депутатлари сайловлари аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади. Энди Қирғизистон парламенти сиёсий партиялар рўйхати (54 мандат) ва бир мандатли сайлов округлари (36 мандат) бўйича тузилади.

2021 йил 11 апрелда бўлиб ўтган референдумда Қирғизистонда Жўқорғи Кенгесни тузишнинг янги тартибини назарда тутувчи янги Конституция қабул қилинди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, қонун бугундан кучга киради. Кейин президент парламент депутатлари сайланиш санасини эълон қилиши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG