«Кечирмаймиз. Унутмаймиз. Сизларни овлаб, жавоб беришга мажбур қиламиз», деди Байден 26 август куни.
Ҳужум учун масъулиятни «Исломий давлат» террор гуруҳининг Афғонистон ва Покистондаги бўлинмаси ҳисобланувчи «ИШИД – Хуросон» («ИШИД – Х») ўз бўйнига олди. Байден АҚШ армияси ўзи маъқул кўрган вақтда ва жойда гуруҳни нишонга олишини таъкидлади.
«Мен ўз қўмондонларимга «Ишид – Х» активлари, раҳбарияти ва объектларига зарба бериш бўйича оператив режалар ишлаб чиқишни буюрдим», деди АҚШ президенти.
«ИШИД – Х» Афғонистонда Толибоннинг рақибидир.
Байден Кобул аэропортида амалга оширилган террор хуружи АҚШнинг минглаб фуқароси, иттифоқчиси ва хавф остида бўлган афғонларни Афғонистондан эвакуация қилиш амалиётини тўхтата олмаслигини айтди.