Ссылки доступа

АҚШ террор ҳужумининг олдини олиш учун Кобулга ракета зарбаси берди


Пострадавшие от терактов в одной из больниц Кабула, 27 августа 2021 года 
Пострадавшие от терактов в одной из больниц Кабула, 27 августа 2021 года 

Якшанба куни тушдан кейин Кобулда аэропорт ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. АҚШ қўмондонлиги ОАВда "Исломий давлат" террорчилик гуруҳига тегишли портловчи воситага ракета зарбаси берилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

АҚШ ҳарбийларига кўра, портловчи моддалар Кобул аэропортида янги теракт уюштиришни мақсад қилган. 25 август куни ИШИД аэропорт яқинида уюштирилган портлашда 200 га яқин одам, жумладан 13 америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Кобулни назорат қилаётган Толибон ҳаракати вакили ҳам америкаликлар ракеталарни учирганини айтди.

Афғонистоннинг бир қатор оммавий ахборот воситалари ракета турар-жой биносига тушгани, қурбонлар ва ярадорлар борлиги, уларнинг сони аниқланаётгани ҳақида хабар беришди. Америка қўмондонлигининг айтишича, вайрон бўлган машинада портловчи моддалар шунчалик кўп бўлганки, унинг портлаши қўшни биноларга зарар етказиши мумкин. АҚШ армияси тинч аҳоли қурбонлари ҳақида билмайди.

Аввалроқ, АҚШ расмийлари 25 август куни Кобулдаги терактга жавоб беришга ваъда берганди. ИШИД портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 28 август куни АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги объектга учувчисиз ҳаво ҳужумини уюштирди. АҚШ ҳукумати баёнотига кўра, Кобулдаги ҳужумлар ташкилотчиларидан бири ўлдирилган. Бир кун олдин АҚШ президенти Жо Байден Афғонистон пойтахтида янги портлаш хавфи ҳақида эълон қилди.

АҚШ қўшинлари Афғонистондан эвакуация операцияларини якунламоқда. АҚШнинг кўплаб иттифоқчилари, шу жумладан Британия, Германия, Франция ҳам уларни тугатди. АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни 31 августда бутунлай тарк этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG