Ссылки доступа

ССВ вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган аёл билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хоразмда вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган аёл билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди.

27 август куни ижтимоий тармоқларда хоразмлик аёлнинг ҳушсиз ётгани акс этган видео тарқалди. Кадр ортидан гапирган эркак аёлнинг вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашганини айтади.

Аёл Ўзбек-Хитой вакцинасини олгани, оқибатда кўзи кўрмай қолгани айтилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ушбу вазиятни назоратга олган.

Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган.

Вазирлик ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот беришини билдирган.

ССВ маълумотига кўра, мамлакатда 13 751 939 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар сони 1 670 949 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG