Ссылки доступа

Толибон билан гаплашаётган Мирзиёев Афғонистон ўзбеклари дардини ҳам эшитадими? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Толибон билан гаплашаётган Мирзиёев Афғонистон ўзбеклари дардини ҳам эшитадими? Афғонистон шимолидаги аксар ўзбеклар Толиблар таҳдиди билан юзма-юз қолганини айтмоқда. (видео)

- Зўравонлик ва мажбурий никоҳдан Тожикистонга қочган афғон аёллар. (видео)

- Президент исмини айтолмайдиган бойвачча ким? Президент Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён ўзи туғилиб ўсган юрти Зомин туманига алоҳида аҳамият қаратиб келади. Президент ўзинниг қисқа таътилларини кўпинча Зоминда ўз оиласи ва эскин ошна оғайнилари билан ўтказишни яхши кўради. Зомин ҳавоси ва табиятига Ўзбекистонга тенг келадиган жойни топиш мушкул. Президентнинг бу севимли сўлим гўшасида бирор одам жуда катта ёнғинга сабабчи бўлса унга нисбатан қандай ғазаб ёғилишини тасаввур қилиш қийин эмас. Аммо кутилмаганда Мирзиёев ёнғин бўйича мана бу гап билан чекланди. (видео)

- Аҳмад Масъуд толибонга қарши курашга ҳозирланмоқда. Афғонистон пойтахти Кобулдан тахминан 100 километр шимоли-шарқда, Панжшир водийсидаги тоғларда Толибонга қарши жангчилар машғулот ўтказмоқда. Бу Афғонистондаги 34 вилоят орасида Толибон назоратига ўтмаган ягона вилоятдир. Жангчиларга 32 ёшли Аҳмад Масъуд етакчилик қилмоқда. (видео)

- Панжшир: Толибонга қарши кучлар йиғилаëтган жой ëки Қаршилик ҳаракатининг янги маркази. (фотогалерея)

- “Бизни синдиришмоқчи”. Экспортчи корхона Экология қўмитасини “босқин”да айбламоқда. (видео)

- Сайлов ва сийлов: Мирзиёев тадбиркорларга қоп-қоп ваъда берди. (видео)

- Ўзбек муҳожири: Мени калтаклаган консуллик ходимлари жавоб берсин! Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 19 август куни консуллик биносида бухоролик блогер Жўрабек Омоновни калтаклаган ходимларнинг ҳаракатини ҳимоя қилиб чиқди. Озодлик мурожаати ортидан эълон қилинган баёнотда элчихона ҳодисада Жўрабек Омоновнинг ўзини айблаган. (видео)

- Мирзиёев партияси вирус тарқатувчи оммавий тадбирларни ўтказмоқда. (видео)

- "Оддий фаррошликдан менеджерликкача: Омади чопган муҳожир аёл ҳикояси". Наргиза Дадақобилова 2007 йилдан буён Москва шаҳрида ишлаб келмоқда. Бугунги кунда самарқандлик муҳожир бу аёл бошқа юртдошларини ўзи иш билан таъминлаб келади. У Россия пойтахтидаги 78 та кўп қаватли турар жойларга техник раҳбар: унинг қўл остида ҳозирда 23 та фаррош ишлайди. (видео)

- Олимпиада 2021: Каримов Ӯзбекистони "Янги Ӯзбекистон"дан кучлироқ бӯлди. (видео)

- Кобул аэропорти олдида ўқ овозлари ва хаос. (видео)

- Афғонистонлик аёллар Толибон ваъдаларига шубҳа билан қараяпти. (видео)

- Кобулдаги мухбир: «Ҳар бир аёл қўрқувда». Лиза Каримий Толибон Кобулни қўлга олганидан уч кун ўтиб, пойтахтнинг Толибон назорати остидаги кўчаларидаги ҳаётни таърифлаб берди. Унинг сўзларига кўра, кўп одам, айниқса, аёллар Толибоннинг ваъдалари ва одамларни нормал ҳаётни давом эттириш чақирганларига қарамай, қўрқувда яшамоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG