Ссылки доступа

Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда


Бугун, 31 август куни Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда.

Бишкекда ишчиларнинг ҳарбий паради бўлиб ўтди, ҳудудларда театрлаштирилган томошалар, концертлар, акин-импровизаторлар, «Манас» достонининг ҳикоячиларининг танловлари, фотосуратлар кўргазмалари, дизайнерлар ва ҳунармандларнинг фестиваллари бўлиб ўтади. Мустақилликнинг 30 йиллиги шарафига республика бўйлаб 40 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган.

Шу куни жамоат тартибини 9000 милиционер ва ҳарбий хизматчи таъминлайди.

Қирғизистон суверенитети тўғрисидаги декларация СССР парчаланиб кетганидан сўнг, 1990 йил 15 декабрда мамлакат Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган. Ва 1991 йил 31 августда «афсонавий парламент» давлат мустақиллиги декларациясини қабул қилди.

XS
SM
MD
LG