Ссылки доступа

Стендап-комик Идрак Мирзализаденинг умрбод Россияга кириши тақиқланди


Комик август ойининг бошларида Москвада 10 суткага қамалган эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги белоруслик стендап-комик Идрак Мирзализаденинг умрбод мамлакатга киришини тақиқлади. Расман билдирилишича, бунга унинг “руслар тўғрисида қилган ҳазили” сабаб бўлган.

“Мирзализаде рус миллатига мансуб бўлган шахсларга нафрат ва душманлик туйғусини уйғотувчи гапларни гапирган”,-дейилади расмий баёнотда.

Комик август ойининг бошларида Москвада 10 суткага қамалган эди. У ҳибсга олинишидан олдин ва қамоқдан чиққанидан кейин ўз ҳазили учун узр сўради ва “унинг сўзлари контекстдан юлиб олингани учун қўпол туюлгани”ни таъкидлаган.

Мирзализаде 2021 йил мартида “Разгон” кўрсатувида ксенофобия муаммосини кўтарган ва Москвада квартирани ижарага олмоқчи бўлган славян бўлмаган одамлар дуч келаётган тўсиқлар ҳақида ҳазил қилган эди.

XS
SM
MD
LG