Ссылки доступа

ССВ: Эмлаш тадбирлари байрам кунларида ҳам тўхтатилмайди


Belarus - The vaccine, covid-19, generic, December 28, 2020
Belarus - The vaccine, covid-19, generic, December 28, 2020

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан ҳордиқ кунлари деб эълон қилинган 1-5 сентябрь кунлари ҳам эмлаш тадбирлари тўхтамайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

“Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади”, дейилган вазирлик хабарномасида.

ССВ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўришини билдирган.

Шунингдек, вазирлик байрам кунлари мамлакатдаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилиши белгиланганини қайд этган.

Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланган. ССВ шу кунгача мамлакат бўйлаб 1 миллион 800 мингдан зиёд фуқаро тўлиқ эмланганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG