ХВЖга аъзо ҳар бир мамлакат ҳисоб-китоб қиладиган маблағ SDR ((Special Drawing Rights) махсус қарз олиш ҳуқуқи) захира бўлинмаси томонидан белгиланади. ХВЖ ўз веб-сайтида ҳар бир давлатга қанча SDR ажратилгани ҳақида хабар берди.
ХВЖ ҳисоботига кўра, ташкилотга аъзо 190 мамлакатга ажратилган SDRнинг умумий миқдори қарийб 650 миллиард долларни ташкил қилади. Пул маблағларини ажратиш 23 августдан кучга кирди.
«Пул маблағларини ажратиш барча аъзо давлатларга фойда келтиради, захираларга бўлган узоқ муддатли глобал эҳтиёжни қондиришга, ишончни мустаҳкамлашга, жаҳон иқтисодиётининг барқарорлигига ёрдам беради»,-дейилади ХВФ баёнотида.
Ташкилот, давом этаётган пандемия шароитида айниқса фойдали бўлади деб ҳисоблайди. «Хусусан, бу энг заиф одамларга COVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқироз оқибатларини енгишга ёрдам беради», деди ХВЖ.
SDR — ХВФнинг пул бирлиги ва фонд томонидан ажратилган маблағлар аъзо давлатлар марказий банкларининг ҳисоб рақамларига захира фондлари сифатида ўтказилади ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун мамлакатларнинг марказий банклари ўртасида ишлатилади.
Халқаро валюта жамғармаси қуйидаги давлатларга турли миқдордаги маблағларни ажратади: Қозоғистонга 1 миллиард 600 миллион доллар, Ўзбекистонга 750 миллион доллар, Қирғизистонга 242 миллион доллар ва Тожикистонга 236 миллион доллар. Туркманистон улуши 228 миллион 700 минг SDRни ташкил этди, бу тахминан 325 миллион АҚШ долларига тенг.
Айни пайтда, Туркманистон ҳукумати пандемия бошланганидан бери мамлакатда бирорта ҳам COVID-19 касаллиги аниқланмаганлигини даъво қилишда давом этмоқда. Гарчи Азатлик мухбирлари маҳаллий тиббиёт ходимларига таяниб, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларидан ўлим ҳоллари ҳақида хабар беришган.
Халқаро валюта жамғармасининг давом этаётган COVID-19 пандемияси фонида дунё мамлакатларига ажратмоқчи бўлган маблағ миқдори маълум бўлди.