Ссылки доступа

Пентагон: АҚШ ҳарбийлари хизмат итларини Кобул аэропортига ташлаб келмаган


Пентагон АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни якунлаётган вақтда америкалик ҳарбийлар ўз хизмат итларини Кобул аэропортида қолдирганига оид хабарларни рад этди.

“Америка ҳарбийлари ўз итлари, жумладан хизмат итларини Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортга ташлаб кетишмаган, бунинг акси иддао қилинган хабарларда янглишлик бор”, деб ёзган Пентагон вакили Жон Кирби “Twitter”даги саҳифасида.

Кирби ижтимоий тармоқларда ёйинланган фотосуратлар Афғонистондаги эгасиз ҳайвонлар бошпанасидан олинганини қўшимча қилган.

Аввалроқ ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи РЕТА гуруҳи, “ички манбалари”га таянган ҳолда, портловчи моддаларни қидириб топиш билан шуғулланган 60 та ит ва яна шунча миқдордаги бошқа “хизмат итлари” Кобул аэропортида қолдирилгани ва “сувсизлик, очлик ва иссиқдан” қийналаётганини маълум қилган эди.

“РЕТА президент Жо Байденга мурожаат қилади, шошилинч чоралар кўрилиши учун бошқаларни ҳам шундай қили

XS
SM
MD
LG