Ссылки доступа

Толибон Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан табриклади


Толибон расмий вакили ва Афғонистон ислом амирлиги музокара гуруҳи аъзоси Муҳаммад Сухайл Шаҳин ҳаракат раҳбарияти номидан Ўзбекистонга Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан табрикнома жўнатди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов 1 сентябрь куни маълум қилди.

Расман билдирилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига юборилган табрикномада: “Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини чин юракдан Мустақиллик куни билан табриклаймиз. Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабат қуришни истаймиз ”, - деб айтилади.

Табрикномада, шунингдек, Толибон Афғонистонда Ўзбекистон иштирокида темир йўл ва электр линиялари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор экани таъкидланган.

“Афғонистон ислом амирлиги бизнинг ўзбек ҳамкорларимизга мазкур йўналишларда лозим бўлган барча ёрдамни қўрсатади”,-дейилади табрикномада.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Толибон Афғонистон мактабларида ўзбек тилини ўқитишни тақиқлагани, Алишер Навоийга оид ёдгорликларни бузиб ташлагани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда.

Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов бу хабарлар "ҳақиқатга зид" эканини билдириб, бу каби хабарларни тарқатганларни танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG