Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг тўнғич президенти Ислом Каримов вафотига беш йил тўлди


Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотига 2 сентябрь куни расман беш йил тўлди. 2016 йили айнан шу санада Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси И. Каримов вафоти тўғрисида қўшма баёнот ёйинлаган.

Ўшанда Ўзбекистонни 27 йил бошқарган 78 ёшли И. Каримов оғир хасталик важидан вафот этгани айтилганди. У 3 сентябрь куни Самарқандда дафн этилган.

Орадан бир йил ўтгач, 2 сентябрь Каримовни хотирлаш куни ўлароқ эълон қилинган. Шу йили Самарқандда биринчи президентнинг ҳайкали очилган.

Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йилдан 2016 йилгача бошқарган. Унинг ҳукмронлиги даврида мамлакат инсон ҳақлари ва эркинликларига оид рейтингларда энг паст поғоналарни эгаллаб келган, Ўзбекистондаги бошқарув шакли эса бу даврда гоҳ “авторитар”, гоҳ “тоталитар” деган сифатлар билан сифатланиб, И. Каримовнинг ўзи эса “диктатор” дея таърифланиб келган.

XS
SM
MD
LG