Ссылки доступа

АҚШ Украинага демократияни қўллаб-қувватлаш учун 463 миллион доллар ва хавфсизликка 60 миллион доллар ажратади


Джо Байден и Владимир Зеленский в Овальном кабинете, 1 сентября 2021 года
Джо Байден и Владимир Зеленский в Овальном кабинете, 1 сентября 2021 года

АҚШ ҳукумати 2021 йилда Украинага демократия, инсон ҳуқуқлари, марказсизлаштиришни қўллаб -қувватлаш дастурлари учун 463 миллион доллар, шунингдек, хавфсизликка кўмаклашиш учун қарийб 60 миллион доллар ажратади.

«Украинанинг ислоҳот ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун АҚШ ҳукумати 2014 йилдан бери Украинага 2 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатди ва бу йил демократия, инсон ҳуқуқлари, маҳаллий бошқарув ва марказсизлаштириш, хусусийлаштириш ва суд-ҳуқуқ ислоҳоти учун яна маблағ ажратилди»,- дейилади Украина президенти сайтида эълон қилинган баёнотда.

АҚШ, шунингдек, “Жавелин” зирҳли тизими ва бошқа мудофаа ускуналарини ўз ичига олган 60 миллион долларлик янги хавфсизлик ёрдам пакетини эълон қилди. Баёнотда таъкидланганидек, бу Украинага «ўзини Россия тажовузидан янада самарали ҳимоя қилишга» ёрдам беради.

Бундан ташқари, АҚШ Украинага COVID-19 билан курашиш учун 12,8 миллион доллар ва Донбассдаги можаро туфайли 45 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатишни режалаштирган.

Учрашув чоғида президент Байден АҚШ Россия тажовузига қарши Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга қатъий содиқлигини таъкидлади, деб хабар беради «Америка Овози».

XS
SM
MD
LG