Ссылки доступа

Навальний асос солган фонд юридик шахс сифатида тугатилди


RUSSIA -- Russian opposition leader Aleksei Navalny, charged with defaming a World War II veteran, gestures from inside a glass cell during a court hearing in Moscow, February 16, 2021

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний томонидан асос солинган ва Россияда “хорижий агент” ва экстремистик ташкилот деб тан олинган Коррупцияга қарши курашиш фонди (ФБК) юридик шахс сифатида тугатилди.

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний томонидан асос солинган ва Россияда “хорижий агент” ва экстремистик ташкилот деб тан олинган Коррупцияга қарши курашиш фонди (ФБК) юридик шахс сифатида тугатилди.

Федерал солиқ хизмати сайтидаги Юридик шахслар ягона давлат реестри маълумотига мувофиқ, фонд 31 август куни тугатилган.

Фонднинг собиқ директори Иван Ждановга кўра, фонд тугатилганидан кейин у ташкилотни “хорижий агент” вазифасини бажарувчи ноҳукумат ташкилотлари реестридан чиқариб ташлаш илтимоси билан Россия адлия вазири Константин Чуйченко номига хат йўллаган.

Фонд мазкур реестрга 2019 йили киритилганди. Жорий йил июнида эса Москва шаҳар суди прокуратура шикояти асосида ФБКни, Фуқаролар ҳуқуқуқларини ҳимоя қилиш фондини ҳамда Навальний штабларини “экстремистик ташкилотлар” деб тан олган. Ўша қарор билан суд бу ташкилотлар фаолияти зудлик билан тугатилишини эълон қилган. Бунга оид маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Прокуратура иддаосича, Коррупцияга қарши курашиш фонди “либерал шиорлар ортига яширинган ҳолда ижтимоий ва сиёсий вазиятни беқарорлаштириш учун шарт-шароит ҳозирлаш билан шуғулланган”.

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқбонлик маркази Москва шаҳар судининг Навальнийга дахлдор ташкилотларни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги қарорини қоралаган. Al суд ҳукмини фуқаровий фаолликка қарши ҳужум ўлароқ баҳолаган. Ҳуқуқбонларга кўра, қарор Россиядаги минглаб одамнинг ифода ва йиғилиш эркинлигини чеклаган.

XS
SM
MD
LG