Ссылки доступа

Оқтўбеда миналанган мактаблар ҳақида хабар берган интернет-террорчи қидирилмоқда


2 сентябрь куни Оқтўбе шаҳридаги олтита мактаб биноларида «бомбалар» борлиги ҳақида хабар берилди.

Оқтўбе вилоят таълим бошқармаси бошлиғи Жўлдас Ботирхоннинг сўзларига кўра, хабар эрталаб етти яримда 1, 2, 21, 22, 51, 56 мактабларнинг электрон почта манзилларига келган.

- Бу сафар маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Интернет-террорчи ҳали қўлга олинмаган. Агар эртага у ҳам шунга ўхшаш хабарлар юборса, биз ўқув жараёнини тўхтатмасдан, махсус тузилмалар кўрсатмаларига амал қиламиз, — деди Ботирхон. Бўлим бошлиғи қандай кўрсатма берилганига аниқлик киритмади. Маълумки, шу ойдан бошлаб Оқтўбе мактабларида ихтисослаштирилган қўриқлаш тизими жорий этилган.

Бошқарма маълумотларига кўра, бугунги ёлғон хабарлардан сўнг, биринчи сменадаги дарслар бир ярим соатдан кейин бошланган.

Полиция Интернет-террорчини қидиришда давом этмоқда. Полиция «Террорчилик ҳаракати тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш» моддаси бўйича тергов бошланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG