Ссылки доступа

Депутат Кушербаев палатадоши Қодиров ортидан Жириновскийга эътироз билдириб чиқди


Депутат Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев палатадоши Алишер Қодировнинг ортидан россиялик сиёсатчи, ЛДПР лидери Владимир Жириноскийга сиёсий эътироз билдирди.

Депутатнинг эътирозига россиялик сиёсатчининг “Толибон баҳонасида Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон Россия таркибига губерния сифатида киритилиши керак, деган даъво билан чиққан”и сабаб бўлган.

Кушербаевга кўра, В. Жириновскийнинг билдираётган фикрлари давлатлараро икки томонлама тенг муносабатлардан йироқ, нохолис ва ҳақоратлидир.

“Биз сиёсатчиларнинг бошқа халқ ва мамлакатларга нисбатан муносабатлари тенглик, ҳурмат ва холисликка асосланиши керак, деб ҳисоблаймиз”, деб ёзган ўзбекистонлик депутат “Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистонга нисбатан турли таҳдидлар кўп бўлган”и ва “барчаси ўз вақтида бартараф этилган”ини урғулаган.

Ҳеч кимга бутун бир халқ ва мамлакатни камситишга ҳуқуқ берилмаганини таъкидлаган Р. Кушербаев ўз постини “Ўзбекистон ўзининг ривожланиш йўлига эга мустақил, суверен мамлакат. Ва шундай бўлиб қолади”, дея якунлаган.

Аввалроқ Озодлик Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Россия Думаси депутати Владимир Жириновскийни танқид қилиб, уни “аккиллаган лайча”га ўхшатгани ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG