Ссылки доступа

Аҳмад Масъуд Толибон билан музокараларга киришишга тайёрлигини маълум қилди


Сторонники Масуда. Снимок сделан в Панджшерском ущелье (архив)
Сторонники Масуда. Снимок сделан в Панджшерском ущелье (архив)

Афғонистон миллий қаршилик фронти (АМҚФ) бошлиғи Аҳмад Масъуд ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида қарама-қарши томоннинг можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги таклифларини маъқуллади.

Аввалроқ Толибон кучлари қўшни ҳудудларда ўз ҳокимиятини ўрнатганидан кейин Панжшер пойтахти Бозоракка кириб келганини айтган эди, деб хабар беради Reuters.

«Барқарор тинчликка эришиш учун АМҚФ, агар толиблар ҳам Панжшер ва Андарабдаги ҳужумлари ҳамда жанговар ҳаракатларини тўхтатса, жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёр», — дея Аҳмад Масъуд сўзларини келтирмоқда Reuters.

Аввалроқ, афғон матбуоти Ислом диншунослари кенгаши (Уламолар) Толибонни Панжшердаги жангларни тўхтатиш учун музокаралар йўли билан келишишга рози бўлишга чақиргани ҳақида хабар тарқатган эди.

Толибон ва Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари Афғонистоннинг Панжшер водийсида, Толибон рақиблари жойлашган охирги минтақада муваффақият қозонганини даъво қиладилар.

4 сентябрь куни Толибон расмийлари Кобулдан 100 километр узоқликдаги Панжшер вилояти маркази Бозоракка яқинлашганини айтишди. Улар, шунингдек, бошқа бир қанча соҳаларда муваффақиятларини эълон қилишди.

Толо Неwс телеканали маҳаллий маданият комиссияси аъзосидан иқтибос келтирган ҳолда, Панжшернинг тўртта тумани Толибон назорати остига ўтганини хабар қилди. Биз ҳали бу хабарларни тасдиқлай олмадик.

Афғонистон собиқ вице-президенти, мухолифат етакчиларидан бири Амрулла Солиҳ илгари видеомурожаатида Афғонистон миллий қаршилик фронти кучлари оғир аҳволда эканлигини тан олди, аммо, дейди у, қаршилик давом этади.

Афғонистон миллий қаршилик фронти қўмондони Тавфиқуллоҳ Расихнинг нашримизга айтишича, охирги тўқнашувларда толибларнинг етти жангчиси ўлдирилган. Толибон жангарилар қурбонлари ҳақидаги даъволарни рад этди.

Жангариларга марҳум мужоҳид қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъудга содиқ мухолифат кучларини бирлаштирган «Миллий фронт» қаршилик кўрсатмоқда. Кичик Масъуд Фейсбукда Панжшер «мустаҳкам туришини» айтди. Давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар можаро фуқаролар урушига айланиши мумкин деган қўрқувни келтириб чиқарди.

XS
SM
MD
LG