Ссылки доступа

Россияда Тожикистон расмийларининг илтимосига биноан, Саидкиёмиддин Гозининг ўғли ҳибсга олинди


Баракатулло Гозиев, сын Саидкиёмиддина Гози

Татаристон пойтахти Қозон шаҳри суди мамлакат фуқаролар уруши йилларида таниқли бўлган имом Саидкиёмиддин Гозининг (Эшон Гози) 35 ёшли ўғли Баракатулло Ғозиевни 40 кунга ҳибсга олишга ордер берди.

Қозоннинг Советский туман суди 15 августдаги қарорида унинг ҳибсга олиниши тожик томонининг илтимосига биноан амалга оширилгани айтилган. Ғозиевнинг қариндошлари уни «Душанбега топширилиши ва қийноқларга солиниши» мумкинлигидан хавотирда.

Ҳозирча Тожикистон расмийлари томонидан бу борада ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган, бироқ, Советский туман суди ҳисоботида айтилишича, Ғозиевга Жиноят кодексининг икки моддаси — «диний адоватни қўзғатиш» (биринчи қисм) ва «давлатга хиёнат» билан айблов қўйилган.

Биринчи модда бўйича Ғозиевни икки йилдан беш йилгача, иккинчи модда бўйича ўн икки йилдан йигирма йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Туман судига кўра, Ғозиев бир йилдан буён халқаро қидирувда бўлган.

Қози Эрик Хабибулин Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитасининг хулосасига таяниб, «2015 йилда Эрондан Душанбеда қайтиб, кейин Россияга ишлаш учун кетган» Ғозиев Инстаграмда диний адоватни қўзғатишда айбланаётганини айтди. Қозининг сўзларига кўра, Ғозиев гўёки ижтимоий тармоқда «Баракат ғози» тахаллуси остида «шиа мафкурасини тарғиб қилган».

Баракатулло Ғозиевнинг яқинлари, 5 сентябрь куни, исмини ошкор қилмаслик шарти билан, бундай айбловлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтишди, лекин Ғозиев ҳамон бир ой олдин Тожикистоннинг илтимосига биноан ҳибсга олинган ва 22 сентябргача Қозонда ҳибсда қолади. Бу вақтда, уларга кўра, уни Россиядан Тожикистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Тожикистонда сиёсий гаровга олинганлар ва маҳбусларни ҳимоя қилиш фуқаролик қўмитаси аъзоси Саидисхок Бобоев радиосига берган интервьюсида, улар Ғозиевни экстрадиция қилинишининг олдини олишни сўраган.

Сўнгги икки йил ичида Баракатулло Ғозиевнинг икки ака-укаси терроризм ва ватанга хиёнат қилишда айбланиб 11 ва 13 йилга ҳукм қилинди: Саидмуҳаммадий Саидкиёмиддин ўтган йилнинг октябрь ойининг охирида «давлатга хиёнат» учун 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2019 йил июнь ойида Душанбе шаҳар суди Саидхасаннинг 27 ёшли ўғли Саидкиёмиддинни 11 йилга озодликдан маҳрум қилди.

2017 йилда Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ва Тожикистонга сирли шароитда олиб келинган Саидкиёмиддин Ғозининг ўзи 25 йилга озодликдан маҳрум этилган. У 2019 йил май ойида Ваҳдат қамоқхонасидаги тартибсизликлар пайтида ўлдирилган.

Эшони Ғози 1992 йилда демократик-исломий мухолифат вакиллари — коммунистик тузум мухолифлари йиғилган Душанбедаги Шаҳидон майдонидаги маърузачилардан бири эди. Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши билан у Афғонистонга кўчиб ўтди ва Бирлашган тожик мухолифати (БТМ) таркибида эди.

Тинчлик шартномаси имзолангандан сўнг, Саидкиёмиддин Ғози уйига қайтди ва Миллий ярашув комиссиясининг Ҳуқуқий кичик қўмитасига аъзо бўлди. Миллий ярашув комиссияси фаолияти тугатилишидан олдин у шу лавозимда ишлаган ва тинчлик битимини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун Тожикистон ҳукумати томонидан «Шон -шараф» ордени билан тақдирланган.

XS
SM
MD
LG