Ҳужжатда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига пойтахтда 24 соат мобайнида фаолият юритадиган истироҳат боғларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилаш тавсия этилган.
Қарор билан Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Қарорда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 миллион туп кўчат экилиши қайд этилган.