Унинг сўзларига кўра, Гриффит буни 5 сентябрь куни Кобулда Толибон сиёсий қаноти раҳбари Абдул Ғани Барадар ва ҳаракатнинг бошқа вакиллари билан бўлган учрашувдан кейин айтган.
Гриффит БМТ «афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини ваъда қилди ва донор мамлакатларнинг бўлажак учрашувида Афғонистонга ёрдам беришга чақиришини айтди», деб ёзди Шоҳин Твиттерда.
Шунингдек, унга кўра, толиблар БМТ делегациясини «ҳамкорлик ва зарур бинолар билан таъминлаш»га ишонтирган.
Ўтган ой Ғарб қўллаб-қувватлаган ҳукумат қулаши ва Толибон ғалабасидан сўнг, Афғонистонга гуманитар инқироз юз бериши мумкин. Минтақадаги кучли қурғоқчилик туфайли мамлакатдаги вазият оғирлашмоқда.
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) раҳбари Питер Маурер ҳам якшанба куни Афғонистонда бўлиб, аҳоли эҳтиёжларини баҳолади. У тиббий муассасалар, беморлар ва зўравонлик қурбонлари реабилитация марказларига ташриф буюриши, ХҚХҚ ходимлари билан учрашиши кутилмоқда.