Ссылки доступа

Қирғизистонлик манасчи Доолот Сидиқов Москвадаги спектаклда 111 соат кетма-кет достон ўқиди


Доолот Сидиқов Москвадаги «Манас» достонини ўқишни тугатди ва у режалаштирганидек 5 кун ва 5 кеча узлуксиз давом этди.

Бу ҳақда унинг рафиқаси, режиссёр Ирис Окенова Фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

Ҳаммаси бўлиб, Манасчи достонни 111 соат ўқиган.

Аввал хабар қилинганидек, тадбир Москвадаги қирғиз диаспораси ва Қирғизистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси кўмагида ўтказилди.

Доолот Сидиқов бу сафар ҳам Гиннес рекордлар китобига киришга уриниб кўрди.

2020 йил ноябрь ойида Доолот Сидиқов Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун 14 соат 27 дақиқа давомида доимий равишда «Манас»ни ўқиди.

Доолот Сидиқов 1983 йил 25 августда Иссиқкўл вилояти, Тон тумани, Шўр-Булоқ қишлоғида туғилган. У Калий Молдобасанов номидаги Қирғиз миллий консерваториясининг қирғиз анъанавий мусиқаси ва халқ чолғулари бўлимини тамомлаган.

XS
SM
MD
LG