Ссылки доступа

ЎМИ янги муфтий тайинланганига оид хабарларни рад этди


Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси, марҳум Усмонхон Алимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари янги муфтий тайинланганига оид хабарларни рад этишмоқда.

Диний идоранинг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан 6 сентябрь куни ёйинланган баёнотдан бунга ижтимоий тармоқларда Нуриддин Холиқназаровнинг мамлакат муфтийси лавозимига тайинланганига оид тасдиқланмаган хабарлар тарқатилаётгани сабаб бўлганини англаш мумкин.

Вакилликнинг маълум қилишича, “Нуриддин домла Холиқназаров айни дамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида фаолият юритмоқда”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов шу йил 15 августида Москвадаги клиникалардан бирида вафот этгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган. Шифокорлар унинг вафотига COVID-19 сабаб бўлганини тасдиқлашган. Собиқ муфтий 16 август куни Самарқанд вилоятида дафн этилган.

XS
SM
MD
LG