Ссылки доступа

Афғонистоннинг турли шаҳарларида Толибонга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди


6 сентябрь оқшомида Афғонистоннинг турли шаҳарларида Аҳмад Масуднинг Толибонга қарши қўзғолон бошлаш ҳақидаги чақириғидан кейин намойишлар бўлиб ўтди.

Намойишчилар Покистон ва Толибонга қарши Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаш шиорларини айтишди.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеоларда одамлар Кобул, Мозори-Шариф, Ҳирот ва бошқа вилоятларда кўчаларга чиқиб, «Яшасин қаршилик жабҳаси», «Покистонга ўлим» ва «Аллоҳу Акбар» деб ҳайқирганларини кўриш мумкин.

Бу орада Панжшер водийсида қаршилик фронти ва толиблар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.

Толибонга қарши миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд душанба куни Толибон билан шиддатли жанглардан сўнг афғон халқини Толибонга қарши йиғилишга чақирди. «Толибоннинг кечаги ҳужуми аниқ кўрсатдики, чет эл қўшинлари толиблар тарафида афғон халқига қарши - узоқ вақт ва ҳали ҳам жанг қилмоқда».

Аҳмад Масъуд якшанба куни кечқурун Панжшердаги Миллий қаршилик фронти позицияларини бомбардимон қилган вертолёт ва дронларни назарда тутган. Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, қаршилик кўрсатиш фронти расмийлари бунга Покистон армияси ва разведкаси алоқадорлигини хабар қилишди. Толибон ва Покистон расмийлари бу хабарга ҳозирча изоҳ беришмаган.

Панжшер ҳали ҳам толибларга қаршилик кўрсатаётган ягона вилоят. Бу ерда ўтган ҳафта қаттиқ шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Душанба куни Толибон Панжшер вилояти марказини эгаллаганини айтди. Аммо ўша куни кечқурун Миллий қаршилик фронти қаршилик кучлари Панжшер округларини қайтариш учун жанг бошлаганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG