Ссылки доступа

Блэр: “Зарур институтларни барпо қилмай туриб Афғонистонда террорчиликни енгиб бўлмайди”


Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр

Британия ҳукуматига 1997 йилдан 2007 йилгача раҳбарлик қилган собиқ бош вазир Тони Блэр Афғонистонда хорижий ҳарбий контингентни сақлаб қолиш ғоясини ёқлаб чиқди.

Блэр бу ҳақда 2001 йил 11 сентябрида АҚШда содир бўлган террор хуружининг 20 йиллигига бағишлаб Лондонда ўтказилган анжуманда қилган чиқишида билдирган.

Собиқ бош вазирга кўра, террорчиликка қарши кураш ўз-ўзидан террор таҳдидини йўқ қилишга қодир эмас. Бу Афғонистондан хорижлик аскарлар олиб чиқиб кетилганидан кейин толиблар тез орада ўз таъсирини тиклаб олгани билан ҳам исботланди.

Халқаро коалиция Афғонистонга ўз қўшинларини киритган 2001 йилда Британия ҳукуматини бошқарган Блэр террорчиликнинг янгитдан бош кўтаришига қарши курашишнинг чора-тадбирларини аниқ-тиниқ белгилаб олишни таклиф қилган.

“Афғонистон қайта қуриш ҳаракати афғон халқи бу қайта қуришни истамагани учун таназзулга юз тутгани йўқ, балки мамлакатни бошқариш учун самарали давлат институтлари барпо этилмагани ҳамда кўп йиллик коррупция бартараф қилинмагани учун таназзулга юз тутди”, деб ҳисоблайди Тони Блэр.

XS
SM
MD
LG