Ссылки доступа

Қирғизистонда депутатлар ўқитувчиларга 10 йиллик тажрибаси учун 1 миллион сўм тўлашни таклиф қилмоқда


Депутатлар Абдиваҳап Нурбоев ва Жанарбек Акаев «Ўқитувчилар мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқдилар. Ҳужжат Жўқорғи Кенгес сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Қонун лойиҳасида айтилишича, республика ёки халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчини ўқитган ўқитувчиларга уч ойлик иш ҳақи шаклида рағбатлантирилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабида камида 10 йил ишлаган ўқитувчига бир миллион сом (10 минг ҳисобланган индикатор ёки тахминан 12 минг доллар) миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинган.

Қайд этилишича, меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Депутатлар Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 13 843 сомни ташкил этишини ва ойлик маоши пастлиги сабабли кўплаб ўқитувчилар ўз касбини ўзгартиришга мажбур бўлишини қайд этишади. Парламентариларнинг фикрича, таклиф этилган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мактабларнинг самарадорлигини оширишга, ўқитувчиларга уй-жой масаласини ҳал қилишга ёрдам беради.

Аввалроқ Қирғизистон мактабларида 2 минг ўқитувчи етарли эмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG