Ссылки доступа

«Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшердаги базасида» — АИРнинг Тожикистондаги элчиси


Амрулла Салех, первый вице-президент Афганистана
Амрулла Салех, первый вице-президент Афганистана

Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси АИР биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳнинг Панжшердан Тожикистонга учиб кетгани ҳақидаги ОАВдаги хабарларни рад этди. «Амрулла Солиҳ Панжшердаги базасида», — деди АИРнинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар.

Жаҳон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан “Ал-Жазира” телеканали, 5 сентябрь куни Толибон ва қаршилик кучлари ўртасида шиддатли жанглар бошланганидан сўнг, ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилган Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжширни тарк этганини айтди.

Толибон вакили Забеҳулла Мужоҳид ҳам 6 сентябрь куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Салеҳ Панжшердан қўшни давлатга қочиб кетганини эълон қилди.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар 7 сентябрь куни Озодлик радиосига берган интервьюсида Амрулла Солиҳ Душанбеда эмас, Панжшер водийсидаги базасида эканини айтди. «Жаноб Солиҳ Тожикистонда эмас, ОАВ ёзганларнинг ҳаммаси ёлғон», — дейди афғон дипломат.

«Амрулла Солиҳ ҳеч қачон уруш зонасини тарк этмаган ва ҳозирда қаршилик кучларига яқин», — дея қўшимча қилди Муҳаммад Зоҳир Агбар.

Оммавий ахборот воситалари сўнгги бир неча кун ичида иккинчи марта Амрулла Солиҳнинг Тожикистонга «парвози» ҳақида ёзишмоқда. Хусусан, Тимес Ноw телеканали (Ҳиндистон) 4 сентябрь куни Афғонистон вице-президенти Панжшерни тарк этиб, Миллий қаршилик фронти раҳбарлари ҳамроҳлигида қўшни давлатга кетганини хабар қилди. Бироқ, Солиҳ видео хабар ёзди, у бу маълумотни рад этди. У Панжшерда эканлигини айтди ва унинг парвози ҳақидаги хабарлар «душманларнинг тарғиботи» эканлигини маълум қилди.

Толибон Кобулга кириб, президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан кўп ўтмай, Афғонистон биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳ вақтинчалик давлат раҳбари эканлигини эълон қилди. У Афғонистоннинг асосий қонунига мурожаат қилди ва бу ҳақда твит ёзди.

«Афғонистон Конституциясига мувофиқ, президент йўқлигида, қочишида, истеъфосида ёки ўлимида вице-президент вақтинчалик президент бўлади. Ҳозир мен ўз мамлакатимда ва қонуний президентман. Мен барча раҳбарларни қўллаб-қувватлашга чақираман» — деб ёзган сиёсатчи.

Кейин Амрулла Солиҳ Афғонистон фуқароларини Толибонга «қаршилик кўрсатишга қўшилишга» чақирди. Афғонистон вице-президенти таъкидлаганидек, АҚШ ва НАТОдан фарқли ўлароқ, афғонлар ҳеч қачон ўз фикрларини йўқотмаган.

Амрулла Солиҳ толибларнинг энг муросасиз рақибларидан бири саналади. Таниқли сиёсатчи Покистон расмийларини бир неча бор кескин танқид қилиб, Исломободни Афғонистон ички ишларига аралашишда айблаган.

Амрулла Солиҳ 2019 йилги президентлик сайлови кампаниясида Ашраф Ғанининг биринчи ўринбосари сифатида иштирок этди. 2020 йилнинг апрелидан бошлаб, Солиҳ Афғонистоннинг биринчи вице-президенти лавозимида ишламоқда. Бунгача у етти йил давомида Афғонистон миллий хавфсизлик бошқармасини бошқарган.

XS
SM
MD
LG