Ссылки доступа

Ўзбекистон аҳолиси 35 миллиондан ошди


Ўзбекистон аҳолиси 7 сентябрь куни 35 миллион кишига етди. Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, 7 сентябрь соат 16:00 ҳолатига кўра, аҳоли сони 35 миллион 167 кишини ташкил қилди.

Қўмитанинг билдиришича, аҳолининг 17 миллион 570 минг 85 нафари эркак, 17 миллион 430 минг 85 нафари аёл.

Бундан икки ой аввал – 7 июль куни Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 860 минг 170 киши эди. Ўшанда ярим йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 301 минг 300 кишига кўпайгани хабар қилинганди.

Июлдаги маълумотларда шаҳар аҳолиси сони 17 миллион 664 минг 800 кишини (50,7%), қишлоқ аҳолиси сони 17 миллион 195 минг 400 кишини (49,3%) ташкил қилгани билдирилган.

XS
SM
MD
LG