Ссылки доступа

Термизда ҳаводан мудофаа бўйича ҳарбий ўқув машғулотлари ўтмоқда


Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳаводан мудофаа махсус бўлимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказмоқда.

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, 6 сентябрда бошланган машғулотлар “авиациянинг интенсив учиш ҳудудларида” олиб борилмоқда. Машғулотларга Термиз полигонида старт берилди.

Вазирлик машғулотлардан мақсад “йиғилган тажрибани янада бойитиш, жанговар ҳаракатларни режалаштиришда олинган малакани мустаҳкамлаш” эканини ҳам маълум қилди.

Толибон 15 августда Кобулни эгаллагани ортидан мазкур ҳудудга Афғонистоннинг юзлаб ҳарбийлари самолёт ва вертолётлар учиб ўтгани билдирилган эди. Кейинроқ Бош прокуратура бу борада ўзи тарқатган хабарни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG