Ссылки доступа

Хорижликларга электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди


Жорий йилнинг 6 сентябридан Ўзбекистонга электрон виза расмийлаштириш вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик хабарномасида электрон виза беришнинг тўхтатилгани “e-visa.gov.uz тизимида профилактика ишлари ўтказилаётгани” билан изоҳланган, бироқ бу вазият қачонгача давом этишига аниқлик киритилган эмас.

Электрон виза Ўзбекистонга киришни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган хорижий давлат фуқароларига берилади

XS
SM
MD
LG