Ссылки доступа

Тожикистон махсус хизматлари томонидан ҳибсга олинган қирғизистонлик МХДҚнинг вақтинчалик сақлаш изоляторида қолмоқда


6 сентябрь куни, соат 20:00 атрофида Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Боткен вилояти Уч-Добо қишлоғида яшовчи Кубаничбек Акматовни қўлга олишди. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Акматов Тожикистон хавфсизлик ходимлари томонидан Қирғизистонда доривор ўтларни йиғиб уч-Добо қишлоғига кетаётган транзит йўлда ушланган. У ўтни Тожикистон фуқароларига сотмоқчи бўлганликда айбланган.

«Ҳибсга олиш пайтида Қирғизистон фуқаросининг 100 килограмм баланд тоғли феруласи борлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда икки мамлакат ҳудудий ички ишлар бошқармалари бошлиқлари даражасида музокаралар олиб борилмоқда. Яқин вақт ичида Қирғизистон фуқаросини қайтариш бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади», — дейилади Чегара хизмати хабарида.

Қайд этилишича, ушланган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Душанбедаги вақтинчалик изоляторида.

XS
SM
MD
LG