Ссылки доступа

ТИВ: Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди


 60 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлатнинг олий раҳбари лавозимига тайинланган.
60 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлатнинг олий раҳбари лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов “Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди”, деб баёнот берди.

“Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”,- дейилади 8 сентябрь куни эълон қилинган баёнотда.

Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини эълон қилган эди.

Ҳаракат етакчиси – 60 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлатнинг олий раҳбари лавозимига тайинланган.

Толибон етакчиларидан бири, “Ҳаққоний” тармоғи етакчиси Сирожиддин Ҳаққонийнинг укаси Анас Ҳаққоний расмий Тошкент Афғонистонда ташкил этилган Толибон Муваққат ҳукумати тузилганини олқишлади.

Анас Ҳаққоний ўзининг Twitter саҳифасида: “Биз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон муваққат ҳукумати томонига ташлаган ижобий қадамини қадрлаймиз”,-деб ёзди.

8 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов “Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди”, деб баёнот берган эди.

Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон ўз ҳукумати таркибини эълон қилган эди.

Ҳаракат етакчиси – 60 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлатнинг олий раҳбари лавозимига тайинланган.

Толибпараст “Ҳаққоний тармоғи” гуруҳи асосчисининг ўғли Сирожиддин Ҳаққоний ички ишлар вазири этиб тайинланган.

XS
SM
MD
LG