Ссылки доступа

Енгил автомобиллар импорти қарийб 33 фоизга қисқарди


Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 258,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиллар импорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврида импорт қилинганидан 5 минг 983 донага камдир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистонга Хитойдан 3 минг 751 та, Жанубий Кореядан 3 минг 187 та, Россиядан 2 минг 589 та, Қозоғистондан 1 минг 330 та, Польшадан 386 та, Литвадан 312 та, Таиланддан 250 та, АҚШдан 238 та, Германиядан 70 та, Япониядан эса 56 та енгил автомобиль олиб кирилган.

Январь-июль ойларида Ўзбекистонга келтирилган енгил машиналарнинг 432 таси электромобиль бўлиб, уларнинг умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG