Ссылки доступа

Қозоғистон расмийлари мактаб овқатлари учун миллионлаб пулларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда


Туркистон вилоятида таълим бўлими ходимлари мактаб ўқувчиларининг овқатланиши учун 36 миллион тенгени (тахминан 84 минг доллар) ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда 9 сентябрь куни Молиявий мониторинг агентлиги маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, «коррупция»да гумон қилинган вилоят таълим бошқармасининг уч ходими ва Чимкентнинг яна бир фуқароси ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, республика спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш учун юқори синф ўқувчиларининг овқатланиши учун 36 млн.лик сумма гумондорлар «рекордлар бўйича спортчиларнинг имзосини сохталаштиришган».

«Яъни, бюджетдан маблағ ажратилган, аммо спортчиларни тайёрлаш ўз даражасида олиб борилмаган», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, вазирлик маълумотларига кўра, гумондорлар давом этаётган тергов доирасида «ижобий қарор қабул қилиш учун» иқтисодий тергов хизмати мутахассисларига олти миллион тенге миқдорида «пора беришга тил бириктиришган».

Агентликнинг айтишича, гумонланувчилар 2 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Жиноят иши Чимкент прокуратурасида очилган.

XS
SM
MD
LG