Ссылки доступа

Ашраф Ғани Афғонистонни Толибонга топширгани учун халқдан кечирим сўради


Ашраф Гани, бывший президент Афганистана
Ашраф Гани, бывший президент Афганистана

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани 15 августда Кобулни тарк этгани ва радикал Толибон мамлакатни эгаллашига рухсат бергани учун мамлакат аҳолисидан кечирим сўради.

«Ҳаммасини бошқача ҳал қила олмаганим учун афғон халқидан кечирим сўрайман. Афғон халқига бўлган садоқатим мустаҳкам ва мени бутун умрим давомида бошқаради», — деди президент Tolo News тарқатган баёнотда.

Собиқ давлат раҳбари баъзи чет элликлар унинг ҳаётига суиқасд қилишга тайёргарлик кўришаётганини таъкидлади. Улар, Ғанининг сўзларига кўра, у Кобулдан кетганидан кўп ўтмай президент саройига бостириб кириб, президентни қидириб, идорадан идорага юришган.

«Мен мамлакатни шундай шароитда тарк этишга мажбур бўлдимки, ҳатто пойабзалимни алмаштиришга ҳам имконим бўлмади. Мен ҳаётимдаги энг қимматбаҳо бойликни: китобларимни, ёзувларимни ва шахсий ноутбугимдан бошқа ҳеч нарса олиб кета олмадим. Мамлакатни тарк этиш масаласини мамлакатда халқаро кучлар билан муҳокама қилиш имкони бўлмади ва бу хавфсизлик ходимларининг босими остида тез содир бўлди. Мен битта костюмда ватанимни тарк этишга мажбур бўлдим. Худо хоҳласа, кейинроқ тафсилотларни келтираман», деб ёзган эди. Ашраф Ғани, у ҳозир Бирлашган Араб Амирликларида эканлигини таъкидлади.

Афғонистоннинг собиқ раҳбари афғон халқига тегишли миллионлаб долларларни ўзи билан олиб кетгани ҳақидаги маълумотни яна бир бор рад этди. «Бу айбловлар мутлақо ва мутлақо ёлғон», — дейди у. «Коррупция — бу бизнинг мамлакатимизни ўнлаб йиллар мобайнида ногирон қилиб қўйган вабо ва унга қарши кураш менинг президентлик фаолиятимнинг асосий йўналиши бўлди».

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, афғон расмийлари ваъдаларга қарамай, музокара олиб бора олмайдилар. «Афғонистоннинг сиёсий раҳбарлари ўз халқи манфаати учун бирлаша олмади, мамлакат келажаги ҳақида музокара қила олмади ... Жаноб Ғани афғон қўшинлари жанг қилишига ишонтирди, лекин, шубҳасиз, у хато қилди», — деди у 16 август куни.

Халқаро ҳамжамият, Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган 1996 йилдан фарқли ўлароқ, сукут сақлашни афзал кўради, гарчи кўп мамлакатларда Толибон ҳаракати террористик ташкилотларнинг қора рўйхатига киритилган ва экспертларнинг фикрича, Афғонистонни бошқарган гуруҳдан фарқи йўқ.

XS
SM
MD
LG