Ссылки доступа

Душанбеда янги туғилган чақалоққа Афғонистон қаҳрамони шарафига Масъуд деб исм қўйишди


Ахмад Шах Масуд
Ахмад Шах Масуд

Душанбеда янги туғилган чақалоққа Афғонистон қаҳрамони Аҳмадшоҳ Масъуд ва унинг ўғли шарафига Масъуд исмини беришди. “Панжер шер» лақабли Аҳмадшоҳ Масъуд Совет қўшинлари ва толиблар билан жанг қилган. У 2001 йил 9 сентябрда “Ал-Қоида” томонидан уюштирилган суиқасдда ўлдирилган.

Кичик Масъуд Тожикистон Афғонистондаги воқеалар ривожини диққат билан кузатаётган кунларда туғилган, шу жумладан афсонавий дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд Толибон ҳаракатига қаршилик кўрсатмоқда.

Мавзуна Хайдарова 7 сентябрь куни пойтахтнинг «Истиқлол» тиббиёт марказида ўз фарзандини дунёга келтирди. «Ўғлим ҳамма Афғонистондаги воқеалар ва Аҳмад Масъуд ҳақида гапирадиган бир пайтда туғилган. Аҳмад Масъуд тарафдорлари ғалабасидан сўнг Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради деган умидда чақалоққа Масъуд исмини қўйдик», — дейди у.

Толибон радикал ҳаракати жангарилари 15 августда Кобулга кириб, Афғонистон ҳудудини тўлиқ назорат қилишини эълон қилишди (Панжшердан ташқари). Бир ҳафта ўтгач, 22 августда толиблар кичик Аҳмад Масъуддан Панжшерни тўрт соат ичида таслим бўлишни талаб қилишди, акс ҳолда қаршилик аъзолари «жазолашга» ваъда беришди. Қаршилик раҳбари ультиматумни рад этди ва минтақани таслим қилишдан бош тортди. Шиддатли қуролли қарама-қаршилик бошланди. 6 сентябрь куни Толибон Панжшер вилоятини назорат остига олганини эълон қилди. Миллий қаршилик жабҳаси бунга жавобан Панжшер водийси бўйлаб стратегик позицияларни эгаллаганини ва Толибонга қарши курашни давом эттиришини айтди.

Сўнгги кунларда панжшерликларни ва қаршиликлар лидери Аҳмад Масъудни қўллаб-қувватловчи шиорлар оммавий ижтимоий тармоқларнинг тожик сегментини тўлдирди.

XS
SM
MD
LG