Ссылки доступа

Мирзиёев ҳафта ўртасида қўшни Тожикистонга сафар қилади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада қўшни Тожикистонга сафар қилади. Бу ҳақда 13 сентябрь куни президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифинг чоғида маълум қилган.

Ш. Асадовга кўра, Ўзбекистон президенти 16-17 сентябрь кунлари Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ш. Мирзиёевнинг 16 сентябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Душанбеда янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади, унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.

XS
SM
MD
LG