Ссылки доступа

Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда киберхавфсизликни мустаҳкамлаш учун грант олади


Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) томонидан Компьютер ҳодисаларига жавоб бериш марказини (SOC)ташкил этиш учун грант олади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳа мамлакат киберхавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, 5 йил (2021-2025) давом этади. Уни амалга ошириш учун 5 миллион доллар ажратилади.

«Лойиҳа доирасида, SOC марказининг ўзини яратиш, асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот билан таъминлаш, давлат органларининг киберхавфсизлигини ҳимоя қилиш ва инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича ечимларни тарқатиш режалаштирилган», — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида.

XS
SM
MD
LG