Ссылки доступа

Москвага 200 минг муҳожир етишмаяпти


Москвада қурилиш муҳожирлари этишмаслиги муаммоси ҳалигача мавжуд. Пойтахт вице-мери Владимир Ефимовга кўра, айни пайтда 200 мингга яқин чет эллик ишчилар етишмаяпти.

«Умид қиламизки, яқин келажакда уларнинг мамлакатга киришига чекловлар юмшатилади. Меҳнат ресурсларининг етишмаслиги, иш берувчилар, биринчи навбатда ишлаб чиқувчилар, ходимларни бир-биридан устун қўйишига олиб келади, бу эса уларнинг хизматларининг нархини оширади, — деди Ефимов.

Август ойи бошида Москва мери Сергей Собянин инфляция ўсишининг сабабларидан бири меҳнат муҳожирларининг Россиядан кетиши эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили коронавирус чекловлари туфайли қурилиш майдончалари қарийб икки ойга ёпилганлиги сабабли, ишлаб чиқувчилар кўплаб ишчиларни, шу жумладан муҳожирларни ҳам ишдан бўшатишга мажбур бўлган. Ва чет элликлар Россияни тарк этишди.

«Бу ишчи кучи нархининг ошишига олиб келди ва қолган ҳамма нарса ўсишни бошлади. Чунки иш ҳақи меҳнат унумдорлиги ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтирмасдан ўсганда, ҳар қандай иқтисодчи сизга нима олиб келишини айтиб беради. Шунинг учун биз инфляциянинг ошиши кўряпмиз», — дея тушунтирди Собянин.

Сентябрь ойида Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон билан чартер поездларида қурилиш майдонларида ишлаш учун мигрантларни импорт қилиш тартибини муҳокама қилишга ваъда берган эди. «Биз Ўзбекистондаги меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ бўлган танлов, эмлашни ва ҳамма нарсани пилот режимда ташкил қилишни режалаштирмоқдамиз, бу бизга Қозоғистон ҳудуди орқали транзитда, меҳнат мигрантларини марказдан поездда импорт қилиш имкониятини беради», деди у. Йил охиригача муҳожирларнинг бошланғич импортини якунлаш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам муҳожирларни жалб қилишни режалаштирган. Вазирлик ва Россия темир йўллари ёзда агросаноат мажмуаси эҳтиёжлари учун чет эллик муҳожирларни Россияга олиб келиш учун чартер поездларини ишга тушириш масаласини муҳокама қилишди.

Март ойидан бошлаб муҳожирлар Россияга фақат самолёт билан бориши мумкин, бу эса ишлаб чиқарувчилар харажатларини оширади. Саноат корхоналари юқори нарх туфайли муҳожирларни авиация билан олиб келмаган — негаки битта рейс ўртача 80 минг рублни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган йиғилишда улар чартер поездда саёҳат қилиш 12 минг рубль бўлиши кераклигини айтишди.

2021 йил март ойида чет эллик ишчиларни олиб киришга дастлаб йирик фермер хўжаликларига рухсат берилди (ходимлар сони 250 кишидан, даромади 2,5 миллиард рублдан ошади), лекин кўпчилик корхоналар бу мезонларга жавоб бермаслиги маълум бўлди. Май ойида Тожикистон ва Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиш учун чекловлар олиб ташланди, лекин бу ҳеч қандай амалий фойда келтирмади: импорт ҳали ҳам фақат ҳаво йўли билан мумкин.

XS
SM
MD
LG