Ссылки доступа

Толибон аёлларга университетларда ҳижобда ва эркаклардан алоҳида ўқишга рухсат берди


Афғонистонда аёллар олий маълумотга эга бўлишлари мумкин, лекин улар ҳижоб кийиб, эркак талабалардан алоҳида ўқишлари керак бўлади, деди Толибон бошчилигидаги Афғонистон ҳукуматининг Кобулдаги аъзоси 12 сентябрь куни.

Толибон тайинлаган олий таълим вазири Абдул Боқи Ҳаққоний 12 сентябрь куни айтганидек, толиблар соатни 20 йил орқага буришни истамайди. Бироқ, Ҳаққонийнинг сўзларига кўра, университет талабалари учун чекловлар, шу жумладан қатъий кийиниш қоидалари бўлади. Ҳаққонийнинг айтишича, дарс пайтида аёлларга ҳижоб — бошларини ёпадиган шарф кийиш мажбурий бўлади. У юзни яширадиган кийим кийиш ҳам кўзда тутилганми ёки йўқлигини тушунтирмади.

Кобулдаги матбуот анжумани Толибон аёлсиз ҳукумат тузилганини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Афғонистонда аввалги ҳукмронликлари даврида, 1996 йилдан 2001 йилгача толиблар шариат қонунларининг қатъий версиясига амал қилган. Мамлакатда кўплаб сиёсий ҳуқуқлар ва асосий эркинликлар чекланди, биринчи навбатда, аёллар ва қизларга нисбатан қўлланиладиган қатъий қоидалар. Аёл ва қизларга таълим бериш тақиқланган, аслида улар ижтимоий ҳаётдан четлатилган.

Энди толиблар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини айтишади, лекин кўп афғонистонликлар исломчиларга ишониб бўлмайди, дейди. Афғонистонлик аёллар Толибон томонидан таъқиб ва ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида хабар беришмоқда.

XS
SM
MD
LG