Ссылки доступа

Олмаота вилоятида 2,5 минг ўқувчи карантинга юборилди


Олмаота вилоятининг 120 та мактабида коронавирус аниқланди, 2,5 минг ўқувчи карантинга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот агентликлари вилоят ҳокимиятига таяниб хабар берди.

«Агар битта бола касал бўлиб қолса, бутун синф икки ҳафта давомида карантинга қўйиладиган алгоритм тасдиқланган. Икки ҳафтадан сўнг улар мактабга қайтиб, нормал шароитда ўқийдилар», — деди Олмаота вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Байжуманов брифингда.

Янги ўқув йили бошидан бери 422 ўқувчи ва 47 ўқитувчи коронавирус билан касалланган.

Олмаотада 89 талабада инфекция аниқланди. 8 сентябрь ҳолатига кўра, вирус мамлакат бўйлаб 426 ўқувчида аниқланган.

1 сентябрдан бошлаб Қозоғистонда кўпчилик мактаб ўқувчилари одатдагидек мактабга қайтишди.

Аввалроқ, расмийлар октябрь ойида 12 ёшдан ошган болалар ва ҳомиладор аёллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқилган Pfizer / BionTech вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланишини айтишганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч кимни эмлашга мажбурламаслигини ва эмлашлар ота-онасининг рухсати билан амалга оширилишини айтди.

XS
SM
MD
LG