Ссылки доступа

МБ: Йил бошидан бери Ўзбекистонда нақд пул ҳажми қарийб 50 фоизга ошди


Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 317 триллион 400 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48,8 фоизга ошган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

МБ маълумотига кўра, йил бошидан буён банклар кассаларига нақд пул тушумлари 157 триллион 600 миллиард сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 159 триллион 800 миллиард сўмни ташкил этган.

Ўтган саккиз ой ичида банк карталарига 178 триллион 100 миллиард сўмлик маблағлар келиб тушиб, банк карталаридаги 58 триллион 800 миллиард сўмлик (33 фоиз) маблағ аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

Январдан августгача банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлар орқали) берилган нақд пуллар 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 50 триллион 800 миллиард сўмга ошган.

Марказий банк қайдича, бу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 21 триллион 400 миллиард сўмга ҳамда банклар томонидан аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 16 триллион 600 миллиард сўмга ошиши ҳисобига юзага келган.

XS
SM
MD
LG