Улар «Покистон, Афғонистондан кет», «Афғонларни ўлдиришни бас қил», «Биз Аҳмад Масъудни қўллаб -қувватлаймиз» ва «Яшасин қаршилик» каби шиорларни кўтариб чиқишди.
Намойишчилар Озодлик радиосига берган интервьюсида, улар ўз мамлакатларининг келажагидан хавотирда эканликларини айтишди ва улар Покистоннинг Афғонистон ички ишларига аралашишини қоралашди. Покистон ҳар доим Афғонистондаги иштирокини ва Толибонни қўллаб-қувватлаганини рад этиб келган. Бироқ, Афғонистон элчихонаси олдидаги тинч митинг иштирокчилари, Толибон ҳужуми ва расмий Кобулни мағлубиятга олиб келгани айнан Покистон аралашуви бўлган деб ҳисоблайдилар.
Улар халқаро ҳамжамиятни ўз овозларини эшитишга ва Толибон ҳукуматини тан олмасликка, Аҳмад Масъуд ва Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватлашга чақирди. «Толибон Амирлигини тан олиш — бу терроризмни халқаро миқёсда тан олишдир, ва уларни тан олган ҳар бир киши терроризм ҳимоячисидир», — дейишди намойишчилар.
Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбарнинг айтишича, «Толибон амирлиги» деб номланган давлат ҳукумат машинасини жойлаштира олмайди ва давлатни бошқаролмайди. Унга кўра, толиблар аёлларнинг ишлаш ва ўқиш ҳуқуқларини ҳурмат қилмайди.