Ссылки доступа

Афғонистондан эвакуация қилинган қозоқлар бешта ҳудудга жойлаштирилади


Ўтган ҳафта Афғонистондан кўчирилган 35 этник қозоқ мамлакатнинг шимолий ва шарқий қисмидаги бешта ҳудудга жойлаштирилиши кутилмоқда: Павлодар, Қўстанай, Акмола, Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон.

Хабар қилинишича, уларнинг ҳар бирига 204 минг тенге (тахминан 480 доллар) берилади. Бундан ташқари, йил давомида уларга ҳар ойда 87 500 тенг миқдорида ёрдам кўрсатилади.

Олмаота шаҳри аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Алкебаюлининг сўзларига кўра, бу ёрдам фақат репатриантлар ушбу ҳудудларга жойлашишга рози бўлган тақдирдагина кўрсатилади.

Аввалроқ Афғонистондан олиб чиқилган 35 этник қозоқ Олмаотадаги меҳмонхоналардан бирида қолгани ҳақида хабар берилган эди. Улар шаҳарда 24 сентябргача қолиши керак.

Расмийлар дипломга эга бўлганларга ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда ёрдам беришини айтишади ва маълумотсизларни курсларга юборишни режалаштирган.

«Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳозир вазирлик бу одамларни бошқа жойга кўчириш масаласини ўрганмоқда», — деди Алкебаюли.

9 сентябрь куни расмийлар 35 этник қозоқ Қозоғистонга эвакуация қилинганини эълон қилишди.

Айни пайтда, юзлаб қозоқлар Толибон назорати остидаги Афғонистонда қолмоқда. Улар Қозоғистон расмийларини Афғонистондан олиб чиқишга чақиради.

XS
SM
MD
LG