Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти «Озодлик» радиоси президенти Жейми Флайни қабул қилди


Президент Кыргызстана Садыр Жапаров и президент медиакорпорации «Радио Свободная Европа/Радио Свобода» Джейми Флай. Бишкек. 14 сентября 2021 года.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров «Озодлик» радиоси президенти Жейми Флайни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, суҳбат мавзуларидан бири сўз эркинлиги бўлган. Жапаров, Қирғизистон — сўз эркинлиги ва демократия тамойилларини ҳурмат қиладиган эркин мамлакат эканлигини таъкидлаган. Пресс-релизда айтилишича, у мамлакат раҳбарияти ҳар доим оммавий ахборот воситалари билан фаол ишлашга тайёр эканини таъкидлаган, шу билан бирга улар объектив, ҳар томонлама ишлаши ва дунёда тан олинган ҳақиқий журналистика тамойилларига амал қилиши кераклигини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Жейми Флай Қирғизистонда ОАВ, жумладан, «Озодлик» радиоси профессионал фаолият кўрсатиши учун барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

«Шу муносабат билан, медиа-корпорация президенти яратилган шароитлар учун мамлакат раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон сўз эркинлиги жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган очиқ мамлакат эканлигини қўшимча қилди», — деди матбуот хизмати.

Жейми Флай Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Руслан Казакбаев билан ҳам учрашди. Вазирнинг айтишича, анъанавий равишда «Азатлик» радиоси Қирғизистон ахборот соҳасида алоҳида ўрин тутади ва кўп йиллар давомида мамлакатда бўлаётган воқеалар тўғрисида ишончли ахборот манбаи бўлиб қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, «Азаттйк» фаолияти бўйича турлича фикрларга қарамай, у эркин оммавий ахборот воситаларининг асосий тамойилларига амал қилишда давом этмоқда, ўз аудиториясига маълумотни очиқ ва ошкора етказмоқда.

Флай, ўз навбатида, демократик ривожланиш йўлини танлаган Қирғизистон минтақада алоҳида ўрин тутишини, журналистларга ўз касбий фаолиятини эркин амалга ошириши учун шароит яратиб беришини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG